Ўзбекистон ва Миср ўртасида Қўшма ҳаракатлар режаси имзоланади
13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов ва Миср Араб Республикаси Туризм ва қадимий ашёлар вазири ўринбосари Гада Самеэр Шалаби ўртасида видеоконференсалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туризмнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шу ўринда икки мамлакат туризм соҳаси ишбилармонлари ўртасида музокаралар ташкил этиш, халқаро туристик кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишга кўмаклашиш, гид-таржимонлар ва экскурсия етакчилари учун малака ошириш курсларини жорий қилиш, икки давлат етакчи оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистон ва Миср туризм салоҳияти тарғиботини кучайтириш ҳамда тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини ошириш масалаларини муҳокама қилишди.
Учрашув якунида аниқ мақсад ва вазифаларни қамраб олувчи 2023–2025 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режасини имзолаш бўйича келишувга эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг