Ўзбекистон ва Миср ўртасида фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд

14:51 20 Февраль 2023 Сиёсат
493 0

Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Мисрда бўлиб ўтган давра суҳбати чоғида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Миср муносабатлари фаол ривожланиш босқичига ўтган. 2017 йилдан буён ўзаро савдо ва сармоявий ҳамкорлик фаоллашиб, ушбу йўналишга устувор аҳамият берилмоқда.

Марказнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги беш йилда уч баробардан зиёд, 2017 йилда қарийб10 миллион доллардан 2022 йилда 30,5 миллион долларгача ошди. Ўзбекистоннинг Мисрга экспорти 16 баробарга ошган.

Хусусан, Ўзбекистонда Мисрлик ишбилармонларнинг капитали иштирокида 29 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер