Ўзбекистон ва Корея: Ноёб ва камёб металлар соҳасида янги ҳамкорлик
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён ҳамда «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖ бошқарув раиси Фарҳод Абдуллаев ўртасида учрашув ўтказилди.
Унда Корея Республикаси билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларга сармоя киритиш, металлургия, нанотехнологиялар ва янги материаллар соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, технологик металларни етказиб бериш, илмий-тадқиқот ва кончилик фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида делегация вакиллари Ўзбек-Корея нодир металлар марказида ҳам бўлиб, у ердаги мавжуд замонавий техникалар билан танишишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг