Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 32 фоизга ўсиб, 535,4 млн еврога етди

14:53 01 Июнь 2023 Иқтисодиёт
670 0

Архив фото

Италиянинг Тошкентдаги элчиси Aгостино Пинна 2017 йилдан Ўзбекистонда таъсирчан “ислоҳотчилик бурилиши” бошланганини таъкидлади. Янги конституциявий ислоҳот бозор иқтисодиёти учун янада мустаҳкам пойдевор яратиб, тадбиркорлик фаолиятининг асосий эркинликлари ва кафолатлари мустаҳкамланаётгани, хусусий мулк ҳимояси кучайтирилаётганини алоҳида қайд этди.

Элчининг сўзларига кўра, “Италия-Ўзбекистон муносабатлари айнан шундай жадал ва изчил ривожланаётган парадигмада гуллаб-яшнамоқда. Шундай қилиб, 2022 йил якунига кўра, товар айирбошлаш ҳажми 32 фоизга ўсиб, 535,4 млн еврога етди ва бу Италияни Ўзбекистоннинг Европадаги учинчи йирик савдо ҳамкорига айлантирди”.

Италия бизнесининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши ўзаро характерга эга бўлиб, давомли ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Кейинги йилларда республикада Италия капитали иштирокида корхоналар сони икки баробарга ошди. Натижада, сўнгги тўрт йил ичида ўзлаштирилган Италия инвестициялари ҳажми етти баравар кўпайиб, 7,1 млн доллардан 49,6 млн долларга етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер