Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари икки томонлама муносабатларнинг асосий вазифалари белгиланган “Йўл харитаси”ни имзоладилар

12:56 29 Август 2023 Сиёсат
477 0

Ўзбекистон  ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён билан видеоконференция шаклида учрашув ўтказди.

“Қадрли ҳамкасбим Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён жаноблари билан онлайн учрашув ўтказишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ҳамкорлигимизнинг сиёсатдан тортиб иқтисодий дипломатиягача бўлган барча жабҳаларини муҳокама қилдик,. Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида икки томонлама муносабатларимизни янада ривожлантиришга қаратилган ва биргаликда ҳал этишимиз лозим бўлган асосий вазифалар белгиланган “Йўл харитаси”ни имзоладик”.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 18 июнь куни Эронга бўлиб ўтган расмий ташрифи якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида Қўшма баёнот, шунингдек,  ҳукуматлар, идоралар ва ҳудудлар даражасида 15 та ҳужжат имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер