Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тиббиёт туризми ривожлантирилади 

09:12 05 Апрель 2021 Иқтисодиёт
851 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Элмий билан учрашди. 

Яқинда ташкил этилган мулоқотда “PrivaZorg Maastricht” компанияси директори, “Nobama care” (Нидерландия) компанияси раиси Б.Низомий ҳамда “Jawzjan Al-Hayot” касалхонаси (Афғонистон) муассиси А.Хамийлар ҳам иштирок этишди. Хорижлик меҳмонлар Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ислоҳотлар, янги йўналишлар ва туристик маҳсулотлар, “Uzbekistan SafeTravel GUARANTEED” санитария-эпидемиология хавфсизлиги тизими билан танишишди. Шунингдек, юртимизда сайёҳлик йўналишларини диверсификация қилиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. 

Томонлар Ўзбекистонда тиббиёт туризмини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва ўзига хос хусусиятлар ҳақида атрофлича фикр алмашишди. Хорижий тадбиркорлар мамлакатимизнинг юксак туризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдиришди. Маълумот ўрнида: “Privazorg Maastricht” Нидерландиядаги “PrivaZorg” тиббий муассасасини қўллаб-қувватловчи минтақавий марказ бўлиб, «уйда парвариш қилиш»га ихтисослашган. Ўз навбатида, “Nobama Care” компанияси тўлиқ тиббий ёрдамга эга қариялар уйлари тармоғидир. Ҳозирги вақтда компания 4 филиалига эга бўлиб, жорий йилнинг октябрь ойида 5 муассасасининг очилиши кутилмоқда. Бунда, таъсисчилар ҳар бир бино учун 6 миллион евро сармоя киритишган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер