Ўзбекистон — Туркия таълим форумида иштирок этиш учун Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига етиб келди
Иккинчи Ўзбекистон — Туркия таълим форумида иштирок этиш учун Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига етиб келди.
Делегация таркибида Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар, Эге университети ректор Неждет Будак, Истанбул техника университети ректори Исмаил Коюнжу ва яна 40 дан ортиқ Туркиянинг университетлари вакиллари бор.
Самарқанд аэропортида меҳмонларни олий таълим, фан ва инновациялар вазири биринчи ўринбосари Комилжон Каримов ва бошқа масъуллар кутиб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг