Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширди

15:42 24 Декабрь 2020 Иқтисодиёт
1146 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 1,7 млрд. AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоизки, ижтимоий тармоқларда Давлат божхона қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг тўқимачилик маҳсулотлари экспорти кўрсаткичларида ўзаро фарқ борлиги таъкидланди. Давлат статистика қўмитаси маълумотида 10 ой якуни бўйича тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,5 млрд. AҚШ долларига тенг бўлиб, бунда барча турдаги тўқимачилик маҳсулотлари назарда тутилган. Давлат божхона қўмитаси 11 ой якуни бўйича эълон қилган маълумотларда тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр кийим-кечак маҳсулотлари киритилмаган.

Ўзбекистон 1 декабрь ҳолатига, 69 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 225,8 млн. AҚШ долларига ошган.

Ўтган 11 ой мобайнида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Россия – 596,8 млн.

Хитой – 370,4 млн.

Қирғиз Р. – 248,8 млн.

Туркия – 189,6 млн.

Польша – 40,1 млн.

Қозоғистон – 38,4 млн. АҚШ доллари

2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри – 270,9 млн.

Андижон вилояти – 236,8 млн.

Фарғона вилояти – 227,8 млн.

Тошкент вилояти – 219,1 млн. АҚШ доллари

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер