«Ўзбекистон темир йўллари» АЖда бир қатор муҳим тайинловлар амалга оширилди
Архив сурат
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан «Ўзбекистон темир йўллари»да бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Акционерлик жамияти Ахборот-таҳлилий медиа маркази хабарига кўра, Нарзуллаев Зуфар Ғиясович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси лавозимига;
Рахметов Хикматулла Нарзуллаевич – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг трансформация, рақамлаштириш ва молия бўйича биринчи ўринбосари лавозимига;
Хасилов Хуснутдин Нуриддинович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси лавозимига;
Камилджанов Абдумалик Абдувахитович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг ташишлар ва логистика бўйича ўринбосари лавозимига;
Ризаев Элёр Абдумаликович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг темир йўл объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича ўринбосари лавозимларига тасдикландилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг