Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари кувайтлик кузатувчиларни қабул қилди
2023 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев умумхалқ Референдумини кузатиш учун мамлакатимизга келган Кўрфаз давлатлари ҳамкорлик кенгаши Олий маслаҳат кенгаши аъзоси, Кувайт университети профессори Хейла Ҳамад ал-Мекеимийни қабул қилди.
Кувайтлик халқаро кузатувчи умумхалқ овоз бериш жараёни миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга мувофиқ юқори савияда ўтаётганини, айниқса, Ўзбекистон фуқароларининг Референдумдаги фаоллигини алоҳида таъкидлади.
Учрашув давомида томонлар таълим, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлиги, қўшма маданий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг