Ўзбекистон ташқи ишлар вазири мамлакатимиздаги Европа давлатлари дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди

12:20 28 Ноябрь 2023 Сиёсат
208 0

2023 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқи, Болгария, Буюк Британия, Франция, Германия, Испания, Италия, Латвия, Полша, Руминия, Словакия, Туркия, Венгрия, Швейцария ва Чехиянинг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, юқори даражадаги ташрифларни фаоллаштириш, мамлакатларимиз ва минтақаларимиз ўртасида ҳамкорлик учун улкан, аммо фойдаланилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, бўлажак мулоқотлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер