Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хитой Элчисини қабул қилди
2026 йил 23 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюн билан учрашув ўтказди.
Мазкур учрашув давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳамкорликнинг барча соҳаларда динамик ривожланаётгани қайд этилиб, уни янада кенгайтиришга тайёрлик билдирилди. Ташқи ишлар вазирликлари икки ва кўп томонлама кун тартиби бўйича яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг