Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЙХҲТ ҳамкорларини «Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик борасидаги Самарқанд ташаббуси»ни қўллаб-қувватлашга чақирди

13:55 02 Декабрь 2022 Сиёсат
930 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ЙХҲТ Вазирлар кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги сўзлаган нутқида ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни билдирди.

ЙХҲТ қийин кунларни бошидан кечираётгани, иштирокчи давлатлар ўртасидаги ишонч даражаси пасайгани, зиддиятли вазиятлар тез-тез учраётгани таъкидланди.

Бундай шароитда геосиёсий рақобат ва мафкуравий қарама-қаршиликлардан холи мулоқот, шунингдек, иштирокчи-давлатлар дуч келаётган барча мураккаб муаммоларнинг ечимларини биргаликда излаш ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга ва бу ЙХҲТ кун тартибининг асоси бўлиб қолиши керак.

Шу нуқтаи назардан, В.Норов йиғилиш иштирокчилари эътиборини Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган «Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик борасидаги Самарқанд ташаббуси»нинг долзарблигига қаратди. Ушбу ташаббус дунё давлатлари ва халқларининг маданий, миллатлараро, динлараро ўзаро муносабатларни ривожлантириш орқали мавжуд қарама-қаршилик ва келишмовчиликларни юмшатиш мақсадида саъй-ҳаракатлари бирлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ЙХҲТ доирасидаги ҳамкорларини ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер