Ўзбекистон Суперлигасида навбатдаги истеъфо

06:30 13 Апрель 2026 Спорт
186 0

“Андижон” жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян клуб бошқарувини тарк этди. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи ОКМКга қарши ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Раҳбарият билан гаплашдик. Жамоани бошқаси бошқариши керак. Мен ва менинг мураббийлар штаби истеъфога чиқамиз”, дейди у.

Мураббий “Андижон” клубига омад тилаб, биринчи навбатда ҳозирги вазият ўнгланишини хоҳлашини айтган. У клубга Чемпионатда ва Кубокда яхши натижаларни қўлга киритишини тилаб, максимал даражада курашган футболчиларни эътироф этган.

“Эътирозим йўқ, улар қўлларидан келганича ишини қилишди. Жамоани кейинги фаолиятига омад тилайман. Барча мухлисларга жамоамизни тўхтамай қўллаб-қувватлаб туришгани учун катта раҳмат. Бу ерда ишимизни бошидан то шу кунгача меҳнатимизни қадрлаб олқишлашгани учун ишқибозлардан миннатдорман”, деди Бабаян.

Мураббий, шунингдек, Нодир Тўйчиевга алоҳида раҳмат айтган. Таъкидланишича, у жамоани узлуксиз қўлламоқда. Унинг бошчилигида фан-клуб мамлакатдаги энг зўрига айланган.

“Бундай мухлислар кўп нарсага лойиқ. Ҳаммага раҳмат. Ўйлайманки, “Андижон”да барчаси яхши бўлади”, дейди Самвел Вячеславович.

Маълумот учун, “Андижон” жамоаси Самвел Бабаян қўл остида 7 та ўйинда майдонга тушди ва бу баҳсларнинг 5 тасида мағлуб бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер