Ўзбекистон шу йилнинг январь — февраль ойларида хориждан 14 та самолёт импорт қилди

06:20 23 Март 2023 Иқтисодиёт
562 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 719,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 14 та самолёт импорт қилган.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон самолёт импорт қилган давлатлар:

— Германия – 6 та (421,7 млн)

— Литва – 4 та (66,7 млн)

— Швейцария – 1 та (86,5 млн)

— Франция – 1 та (64,3 млн)

— Сингапур – 1 та (61,6 млн)

— Буюк Британия – 1 та (18,8 млн АҚШ доллари)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер