Ўзбекистон–Саудия Арабистони: парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

19:01 30 Декабрь 2022 Сиёсат
998 0

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

2022 йил 30 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш ва таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига тарихий ташрифи ва унинг якунлари бўйича эришилган келишувлар ҳамда имзоланган битимлар ўзаро манфаатли алоқаларни сифат ва мазмун жиҳатидан юқори босқичга олиб чиққани таъкидланди.

Икки томонлама ҳамкорлик муносабатларида парламентлараро алоқаларининг ўрни муҳимлиги ва мазкур йўналишда алоқалар кўламини кенгайтиришдан иккала томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Шу маънода парламентлараро дўстлик гуруҳлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш, парламентлар раҳбарлари ва аъзоларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам эътибор марказида бўлиб, мазкур йўналишда биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер