Ўзбекистон Россияга 60 мингдан ортиқ телевизор экспорт қилди
Ўзбекистон 11 ойда хорижга 173,8 минг дона телевизор экспорт қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижга экспорт қилган телевизорлар қиймати 33 млн долларга тенг бўлган.
Энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар:
Россия – 60,7 минг дона;
Озарбайжон – 50,5 минг дона;
Туркия – 17,1 минг дона;
Арманистон – 8 минг дона;
Бошқа давлатлар – 5,7 минг дона.
Таъкидлаш жоиз, 2023 йилда 230 мингдан ортиқ телевизор экспорт қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг