Ўзбекистон – Россия: Ҳукуматлараро комиссия доирасида кичик қўмитанинг 13-йиғилиши бўлиб ўтди

12:13 31 Январь 2024 Сиёсат
306 0

Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлараро комиссия доирасида кичик қўмитанинг 13-йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев раҳбарлигида вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда Россиянинг Меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари Михаил Иванков бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда меҳнат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш ва тажриба алмашиш юзасидан келишувга эришилди.

Шунингдек, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларини муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳаёти ва соғлиғини асраш, ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ҳамда бу борада ишончли механизмларни йўлга қўйишга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер