Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан «Янги Ўзбекистон - ўзгарувчан ва ўзаро боғлиқ дунёда ишончли ҳамкор» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

09:08 19 Декабрь 2022 Сиёсат
735 0

Фото: Tашқи ишлар вазирлиги

Тадбирда Вазирлик раҳбарияти, Тошкент шаҳрида аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатик миссиялари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари иштирок этди.

Тадбир аввалида, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кенг кўламли ислоҳотлар ва демократик ўзгаришлар йўлида бораётган Ўзбекистон ташқи сиёсатда ҳам янги йўл бораётганлиги;  мазкур сиёсат асносини халқаро ҳуқуқ тамойилларига амал қилиш, тинчлик, яхши қўшничилик, ҳар томонлама ҳамкорликка, минтақавий барқарорлик ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ташкил қилиб, бу тамойиллар Ўзбекистон миллий манфаатларига тўла жавоб бера олиши ҳақида сўз борди.

«Ўзбекистон Республикаси ҳар бир давлат манфаатларини ҳисобга олиш ва ўзаро ҳурматга асосланган конструктив мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш тарафдоридир», деди В. Норов. Бунга Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлиги мисол бўла олади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз нутқида Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатида эришилган муваффақиятлар ютуқлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

Давра суҳбатида Озарбайжон, Жазоир, Германия, Ҳиндистон, Уммон, Корея Республикаси, Руминия, Тожикистон, Япония элчихоналари ҳамдаБМТ ва ЮНИСEФнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари раҳбарлари маъруза қилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер