Ўзбекистон Республикаси саноатининг асосий кўрсаткичлари қандай?
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида республика корхоналари томонидан 551,1 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2021 йилнинг январь-декабрь ойига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажми индекси 105,2 % ни ташкил этди.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг тақсимланиши, йирик саноат корхоналари жойлашганлиги ҳисобига Навоий (80 546,7 минг сўм), Тошкент шаҳрида (36 873,8 минг сўм) ҳамда Тошкент вилоятида (31 354,3 минг сўм) ўртача республика даражаси кўрсаткичидан (15 458,1 минг сўм) анча юқорилигини кўрсатмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг