Ўзбекистон Республикаси Президенти Тожикистон Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

17:41 05 Октябр 2023 Сиёсат
556 0

5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар тожик халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида бугунги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига эришилишида Эмомали Раҳмоннинг ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

Фаол мулоқот ва алмашинувлар ривожланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда. Савдо, инвестициялар, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Душанбе шаҳрида 14-15 сентябрь кунлари ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси юбилей саммитининг самарали якунлари юксак баҳоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер