Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди

13:24 08 Апрель 2026 Сиёсат
223 0

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Сенатнинг 14-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатининг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ Акрам Шукуров судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Шунингдек, Баходир Абдуллаев, Собиржон Эргашев, Бегзод Хайдаров, Нозимжон Жураев ўн йиллик муддатга ҳамда Акмал Муродов ва Одил Нормаҳматов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Дилшод Ражабов, Камолиддин Толлибаев, Анвар Элмуродов, Элбекжон Тургунбоев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер