Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди

11:50 23 Май 2023 Сиёсат
617 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиляпти.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қонуний кучга кирган суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколатини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар ваколатига ўтказишга ҳамда юқори инстанция судлари томонидан суд қарорларини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун қуйи судга юбориш амалиётини тугатишга доир процессуал қоидаларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши судьяларнинг масъулиятини оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, суд қарорларини қайта кўришда вилоят судларининг ҳамда уларга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланишга, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ва норозиликларнинг олдини олишга ҳамда ортиқча сарсонгарчиликларга йўл қўймасликка хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер