Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Финляндия Адлия вазирлиги ва Кела фаолияти билан танишди

14:49 23 Март 2023 Сиёсат
520 0

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Х.Мелиев бошчилигидаги делегациянинг Финляндияга хизмат сафари доирасида жорий йилнинг 22 март куни Адлия вазирлигида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Финляндия Адлия вазирлигининг масъул ходимлари томонидан вазирликнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги ўрни ва фаолияти, шу жумладан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, демократик қадриятларни қўллаб-қувватлаш жараёнидаги вазифалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Суҳбат давомида адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон ва Финляндия Адлия вазирликлари ўртасида ўзаро кенг кўламли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари Финляндия Ижтимоий суғурта институти – Келага ташриф буюришди.

Кела - Финляндия фуқароларининг барча тоифасига ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш маркази ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер