Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Озарбайжон Республикасида ўтказилган халқаро форумида иштирок этди

19:05 15 Декабрь 2022 Жамият
505 0

Фото: Халқ сўзи

Айни вақтда Адлия вазирлиги делегацияси ишчи ташриф билан Озарбайжон Республикасида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида 2022 йилнинг 25 декабрь куни адлия вазири А.Ташкулов Баку шаҳрида ташкил этилган «Илғор бошқарув сари йўл: бир дарчадан кечаю кундуз хизмат кўрсатишга ўтиш» мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди.

Халқаро форумда АҚШ, Австралия, Грузия, Индонезия, Марокаш, Молдова Республикаси, Уганда Республикаси, Черногория Республикаси ва бошқа давлатлардан мартабали меҳмонлар ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва бошқалар иштирок этишди.

Форумда адлия вазири А.Ташкулов нутқи билан чиқди ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида эришилган ютуқлар ҳамда ушбу йўналишда илғор ахборот коммуникация технологиялари жорий этилаётганлиги ҳақида гапирди.

Айниқса сўнги йилларда Ўзбекистонда ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш борасида эришилган ижобий натижаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, «ягона дарча» тамойили асосида ишловчи давлат хизматлари марказлари ташкил этилганлиги ҳамда ушбу жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилиб, бюрократия кескин камайтирилгани ва коррупцияга йўл очиб берувчи жараёнлар бартараф этилганлиги борасида амалга оширилган амалий ишлар билан Форум иштирокчиларини таништирди.

Форум якунида иштирокчилар ўзини қизиқтирган саволларига асослантирилган жавобларни олдилар.

Адлия вазирлиги делегацияси ташрифи давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер