Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Қамбарота-1 гидроэлектр станциясини ҳамкорликда қуради

20:19 06 Январь 2023 Иқтисодиёт
925 0

Фото: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Жорий йилнинг 6 январь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Қирғиз энергетика вазири Таалайбек Ибраев ва Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков томонидан Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича «йўл харитаси» имзоланди.

Томонлар лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари ва зарур чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Мазкур ГЭС нафақат Қирғиз Республикасини, балки Марказий Осиё мамлакатларининг электр ва сув таъминотида муҳим ўрин тутади.

Лойиҳа доирасида 5,4 млрд куб метрга тенг сув омбори ва 1860 МВт қувватли гидроэлектр станцияси ишга туширилади. Натижада йилига ўртача 5,6 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида икки мамлакат президентлари томонидан Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер