Ўзбекистон қизлар терма жамоаси КХДРга мағлуб бўлди

12:29 06 Апрель 2026 Спорт
212 0

Кеча, 5 апрель куни футбол бўйича Тайланд мамлакатида ўтказилаётган U-20 Осиё чемпионати мусобақасининг 2-тур ўйинлари якунланди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Владимир Панов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси амалдаги Осиё ва Жаҳон чемпиони Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоасига 6:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйинда киритилган голларга Пак Ок И (3 та), Рю Гёнг Со, Ил Чонг Жон ва Пок Ёнг Жон муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақадаги сўнгги ўйинини 8 апрель санасида ўтказади. Ушбу ўйинда жамоага Иордания ёшлар терма жамоаси рақиблик қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер