Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Файзуллаев вафот этди
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Иброҳим Файзуллаев 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Денов тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Узоқ йиллар Денов туманида С. Раҳимов номидаги жамоа хўжалигини бошқарган И.Файзуллаев 1933 йилнинг 25 августида Қайирма қишлоғида туғилган.
И.Файзуллаевнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланган. У 1993 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими», 1996 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонлари билан мукофотланган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг