Ўзбекистон Президентининг Мисрга ташрифи якунланди
Фото: president.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мисрга икки кунлик расмий ташрифи самарали бўлди.
Ташрифнинг иккинчи кунида Президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан музокаралар бўлиб ўтди. Уларнинг якунида давлат раҳбарлари Қўшма баёнот қабул қилдилар, икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасида ҳужжатлар имзоланди.
Президентлар оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар.
Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Қоҳира аэропортида олий мартабали меҳмонни Миср савдо ва саноат вазири Аҳмад Солиҳ ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг