Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Куриллани қабул қилди
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Куриллани қабул қилди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари, жумладан, Афғонистондаги ҳозирги вазият борасида фикр алмашилди.
Музокаралар якунлари бўйича икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари бўйича ўзаро манфаатли мулоқотни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг