Ўзбекистон Президенти Анқарага келди

20:40 15 Март 2023 Сиёсат
798 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Анқара шаҳрига келди.

Эсенбоға халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Анқара музофоти раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун давлатимиз раҳбари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказади.

Эртага, 16 март куни Президентимиз Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер