Ўзбекистон – Покистон: Йирик лойиҳалар муҳокамаси

12:36 24 Март 2022 Иқтисодиёт
1109 0

Фото: «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Матбуот хизмати

Маълумки, жорий йилнинг 3-4 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистон Ислом Республикасига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида давлатимиз раҳбари покистонлик ишбилармон доира вакиллари билан учрашди.

Унда икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларини янада кенгайтириш, хусусан, тўқимачилик, фармацевтика, қурилиш материаллари, банк-молия, кимё саноати ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳамкорликнинг янги йўналишлари, турли соҳаларда мавжуд имкониятлар юзасидан фикр алмашилиб,истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинган эди.

Бугун Ўзбекистон ва Покистон Ислом Республикаси давлатлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаш, бир қатор инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасида Покистон Ислом Республикаси Давлат вазири, инвестиция Кенгаши раиси Муҳаммад Азфар Аҳсан раислигидаги делегация вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Унда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликда фаолият олиб бориш, ҳамкорликда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, мамлакатдаги инвестиция муҳити, тадбиркорларга яратилган имкониятлар бўйича сўз юритилди.

Тадбирда давомида йиғилганларга Ўзбекистондаги қурилиш материаллари саноатининг бугунги ривожланиш истиқболлари, янги турдаги қурилиш материаллари, экспорт кўлами, табиий пардозбоп тошлар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, икки томонлама савдо алоқаларини янада ривожлантириш, айниқса, маҳаллий қурилиш материаллари экспортини ошириш, ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Покистон делегацияси вакиллари Ўзбекистон қурилиш материаллари саноатига юксак баҳо бераркан, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича ҳамкорликда фаолият олиб бориш таклифини билдиришди.

Учрашув сўнггида ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, қурилиш материаллари экспортини кенгайтириш, ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

Матбуот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер