Ўзбекистон нуфузли халқаро комиссия аъзолигига сайланди

18:58 12 Апрель 2023 Дунё
1221 0

2020 йилнинг 22 январида ташкил этилган Ўзбекистон Нотариал палатаси 2021 йил 3 декабрь куни Халқаро нотариуслар иттифоқи (ХНИ)га 91аъзо сифатида қабул қилинганди.

Эътиборли жиҳати, Иттифоқнинг «ёш» аъзоси бўлишига қармай Ўзбекистон нотариати унинг фаолиятида фаол иштирок этиб, унинг раҳбариятининг эътирофига ҳам сазовор бўлиб келмоқда. Ўзбекистон нотариатининг ХНИнинг Халқаро нотараил ҳамкорлик комиссиясига сайланиши ҳам бунинг яққол тасдиғидир.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, ХНИда турли комиссиялар ва ишчи гуруҳлари фаолият кўрсатиб келмоқда Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси (International Notarial Cooperation Commission) уларнинг энг нуфузлиси ҳисобланади ва Иттифоқ фаолиятида муҳим ўрин касб этади. Унинг асосий вазифаси хорижий мамлакатлар нотариат тизимларини ХНИ аъзолигига қабул қилиш, тўхтатиш ва аъзоликдан чиқариш масалаларини кўриб чиқиш, улар билан халқаро алоқалар ўрнатиш,  ривожлантириш, мақсад ҳамда вазифаларини амалга оширишда кўмаклашиш ҳисобланади.

Мазкур Комиссия таркиби жами 15 нафар аъзолардан иборат бўлиб, унинг 7 нафари ХНИ томонидан тайинланадиган Комиссия раиси, унинг ёрдамчи ва котиблари ташкил этса, қолган 8 нафари Иттифоқнинг 91 аъзо мамлакат орасидан сайланади. Ўзбекистон ушбу нуфузли комиссиянинг 8 нафар аъзосидан бири этиб Ўзбекистон вакили сайланди.

Қайд этиш жоизки, кейинги йилларда Халқаро нотариуслар иттифоқининг манфаатлари БМТ, ЮНEСКО, халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага Конференцияси, Европа комиссияси ва Европа Парламенти, Европа Кенгаши каби кўплаб халқаро ташкилотларда ифода этиб келинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер