Ўзбекистон Новосибирскка қарийб 200 тонна олма экспорт қилди

14:50 19 Август 2020 Иқтисодиёт
1022 0

Август ойи бошидан буён Россиянинг Новосибирск областига Ўзбекистондан 198,9 тонна олма етказиб берилди. Бу ҳақда маҳаллий infopro54.ru интернет-нашрига асосланиб «Дунё» АА хабар берди.

Бу ушбу ҳудудга хориждан келтирилган мана шундай меваларнинг деярли 80 фоизидир.

Жўнатилган барча маҳсулотлар фитосанитар сертификатларига эга, дейилади РФ ветеринар ва фитосанитар назорати федерал хизмати пресс-релизида.

Мевалар Россия давлат чегарасига ўтаётганда «Карасук» фитосанитар карантин постида, шунингдек, маҳаллий бозорлар ва омборхоналарга туширилаётганда яна бир бор текширувдан ўтказилди.

Олмалар Новосибирск области ва шаҳрида сотишга чиқарилди. Бундан ташқари уларни импортчи мамлакатнинг бошқа ҳудудларига юбориш учун ҳам рухсат берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер