Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Нидерландияга ташриф буюрди

14:59 23 Ноябрь 2023 Сиёсат
244 0

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги делегацияси Нидерландияга ташриф буюрди. Тиббий хизмат полковниги Носир Фозилов бошчилигидаги делегация ташриф давомида Нидерландия реабилитация маркази, мамлакат Ҳарбий госпитали ҳамда Миллий тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

Мамлакат реабилитация маркази бошлиғи полковник Leon Jans, Ҳарбий госпиталь бошлиғи Monika Kop-Wijering билан ўтказилган учрашувда икки давлат мудофаа вазирликлари вакиллари ҳарбий тиббиёт соҳасида бир қатор ҳамкорликни амалга ошириш бўйича тадбирларни келишиб олди.

Жумладан, ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлаш (санитар йўриқчи, фельдшер, тор доирадаги мутахассислар), малака алмашинуви, икки давлат мутахассислари иштирокида юқори технологияли операциялар ва мастер-класс ўтказиш борасида ўзаро келишувга эришилди.

Нидерландия Мудофаа вазирлиги ҳарбий тиббиёт бош бошқармаси ўз навбатида келгусида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тиббиётчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда тайёр эканини билдирдилар.Шунингдек, ташриф доирасида ҳамюртларимиз Иккинчи жаҳон уруши йилларида юксак жасорат кўрсатиб, мардларча ҳалок бўлган 101 нафар ўзбек хотирасига ўрнатилган монумент пойига гулчамбар қўйиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер