Ўзбекистон Миллий университети билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилади
Жорий йилнинг 31 март куни Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Меморандум доирасида университет олимларини қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда илмий экспертизадан ўтказишга жалб этиш, қонунчилик ташаббусларини илмий асослаш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва замонавий ёндашувларни жорий этиш назарда тутилган.
Шунингдек, илмий натижаларни амалиётга татбиқ этиш, долзарб масалалар юзасидан қўшма тадбирлар ўтказиш, парламент эшитувлари ва комиссия мажлисларида экспертлар иштирокини таъминлаш режалаштирилган.
Таъкидланганидек, мазкур ҳамкорлик қонун ижодкорлигини янада самарали ташкил этишга хизмат қилувчи доимий ҳамкорлик платформасига айланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Умумий мукофот жамғармаси 700 минг евро бўлган шахмат турнири якунланди
- Ўзбекистонда стейблкоинлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади
- Шавкат Мирзиёев маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
- Президент уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Эрон мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроилни жавобгарликка тортмоқчи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг