Ўзбекистон миллий терма жамоаси 50-ўринда

17:34 01 Апрель 2026 Спорт
473 0

Фото: ЎФА

FIFA ўзининг расмий саҳифасида март ойи якунига кўра, терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, март ойида ўтказилган FIFA Series мусобақаси ғолиби бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси рейтингда 1465.34 очко жамғарган ҳолда Коста-Рика ва Перу термаларини қувиб ўтиб, 50-ўринга кўтарилди.

Таъкидлаш керакки, бу Осиё бўйича Япония, Эрон, Жанубий Корея ва Австралиядан кейинги бешинчи ўрин дегани.

FIFA рейтингининг дастлабки 10лигида ҳам жиддий ўзгаришлар кузатилмади. Фақатгина Марокаш терма жамоаси 3 поғонага кўтарилиб, 8-ўринни эгаллади. Хорватия терма жамоаси эса TOP-10ликдан чиқиб кетди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер