Ўзбекистон мактабларида қишки таътилнинг бошланиш санаси маълум қилинди
Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчиларининг қишки таътиллари қачон бошланиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, мактабларда иккинчи чоракнинг охирги куни 27 декабрга тўғри келади ва 28 декабрь таътилнинг биринчи куни ҳисобланади. Таътил 14 календарь кун давом этади, бунинг ҳисобига мамлакат мактабларида учинчи чорак 2022 йил 11 январдан бошланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг