Ўзбекистон май ойида 186,6 тонна қовун экспорт қилди

17:03 18 Июнь 2020 Иқтисодиёт
1724 0

Серқуёш заминимизда етиштирилган қовун маҳсулотларигахориж бозорларда талаб катта. 

Жорий йилнинг 1 июнигача қиймати 264,1 минг АҚШ долларига тенг бўлган 342,5 тонна қовун маҳсулоти экспорт қилингани ҳам бунинг тасдиғидир.

"Экспорт қилинган жами қовунларнинг 186,6 тоннаси май ойида амалга оширилган. Бу улуш жорий йилда етиштирилган янги қовунлар ҳиссасига тўғри келади" дейилади Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабарида.

Айни кунга қадар ўзбек қовунларига Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари бозорларида талаб юқори бўляпти.

Эътиборлиси, 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, 159 тонна қовун Россияга сотилган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 154,5 тонна кўпдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер