"Ўзбекистон хотин-қизлари таълим соҳасида" номли кўргазмаси бошланди

13:40 06 Март 2023 Жамият
442 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Бугун 6-март куни "Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Ўзбек аёли-ўтмиш, нафосат, келажак рамзи" номли анъанавий II Республика Фотокўргазмаси "Ўзбекистон хотин-қизлари таълим соҳасида" мавзусида иш бошлади. Кўргазманинг тантанали очилиш тадбирида ташаббускорлар ва уларнинг тизим ташкилотлари ходимларидан ташқари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, маданият соҳаси ходимлари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Юртимизда баҳор айёми яқинлашгани сари боғ-роғлар яйраб, ватан узра баҳор шамоли эсиб, олам янгиланиши бошлайди. Янгиланиш фасли, баҳор фасли ўзи билан одамлар ҳаётига яхшилик улашиб, кўнгиллари ҳуш этади. Айниқса, 8-март халқаро хотин-қизлар байрами табиатда янгиланиш, жамиятда аёллар ўмининг мустаҳкамлигини, муқаддаслигини, мўътабарлигини билдиради. Аёл бу она, муқаддас ватан тимсолида намоён бўлар экан, биринчи навбатда аёллар, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари устун юртда тинчлик, хотиржамлик, аёлга бўлган юксак эҳтиромни намоён этади.

Шу кунларда юртимиз бўйлаб кезаётган баҳор таровати хотин-қизлар байрами билан бошланиши ҳам бежиз эмас. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга эҳтиром кўрсатиш кейинги йилларда давлат сиёсатининг ажралмас бўлаги сифатида кўрилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Президент Фармон ва қарорларида уларнинг ҳуқуқлари ҳимояси кафолатланганлиги, юксак эҳтиром кўрсатилаётганлиги билан муҳимдир. Айниқса, мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ҳуқуқий базаси мустаҳкамланиб бораётганлиги, гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб- қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш йўналишлари жамият ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда.

Бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ўми ва аҳамияти давлат сиёсатини юритишга хизмат қилмоқда. Жумладан, "Ўзархив" агентлиги аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг маънавий, ижтимоий, сиёсий фаоллигини ошириш борасида Агентликда Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти, Гендер тенглик Маслаҳат кенгаши фаолияти йўлга қўйилган. Бугунги кунда "Ўзархив" агентлиги тизимидаги архивларда 16 млн.дан зиёдроқ сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Уламинг 400 мингтасини кинофотофоно ҳужжатлари ташкил этади.

"Ўзархив" агентлиги мазкур ҳужжатларнинг намойиши бўйича доимий тарғибот ишларини олиб бормоқда.

2022-йилда "Ўзархив" агентлиги Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган ноёб фото дурдоналари намуналаридан иборат "Ўзбек аёли - ўтмиш, нафосат, келажак рамзи" шиори остида Ўзбекистон аёлларининг тарихи, бугуни ҳақида илк Республика фотокўргазмасини ташкил этган бўлса, бу сафар мазкур шиор остида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Тошкент фотосуратлар уйида 6-11-март кунлари "Ўзбекистон аёллари таълим соҳасида" мавзусида таълимдаги фидоий аёллар фотосуратлари кўргазмасини ташкил этмоқда.

Бугун 6-март "Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Ўзбек аёли-ўтмиш, нафосат, келажак рамзи" номли анъанавий II Республика Фотокўргазмаси "Ўзбекистон хотин-қизлари таълим соҳасида" мавзусида иш бошлади.

Кўргазманинг тантанали очилиш тадбирида ташаббускорлар ва уларнинг тизим ташкилотлари ходимларидан ташқари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, маданият соҳаси ходимлари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, кейинги йилларда архив ҳужжатлари, айниқса тарихий фотоҳужжатларга бўлган эътибор, илмий тадқиқотчилар ҳамда оддий фуқароларнинг қизиқиши ортиб бормоқда. Ўтган йили ташкил этилган мазкур фотокўргазмада 150 дан зиёд тарихий фотосуратлар намойиш этилган бўлса, бу йилги анъанавий фотокўргазмада 200 дан ортиқ фотосуратлар тарихий даврларга бўлинган ҳолда намойиш этилмоқда. Кўргазмага тақдим этилган ҳар бир фотосурат ўзига алоҳида жалб этгани ҳолда, ўша давр маданияти, ижтимоий мавқейини, тарихи ва келажагини кўрсатиб турибди. Айниқса фидоий ўқитувчиларнинг. Ўзбекистон Қаҳрамон аёлларининг фотосуратлари зал тўридан ўрин олган. Илк мактаб таълими, ўтмишда аёлларга таълим бериш тарихи, яқин ўтмишда аёлларнинг социал ҳаракати, мустақиллик йилларида аёллар фотосуратлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Тадбирда сўзга чиққанлар кейинги йилларда архив соҳасида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотларнинг бориши ҳақида сўз юритиб, архивчилар меҳнатини эътироф этишди. Тадбир очилишида иштирок этган таниқли ижодкор ва журналистларга, илмий тадқиқотчиларга фотокўргазмада илк намойиш этилаётган 40 дан зиёд фотосуратларнинг асл ҳолати, воқеликнинг жой манзили, архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби, аннотацияларининг тайёрланиши ҳақида тушунтиришлар берилди.

Иштирокчилар, кўргазма ҳақида ўз фикрларида ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини кўрсатишга қаратилган фотокўргазмалар ташкил этиш ҳақида таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир якунида ташкил этилган фотокўргазма жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин- қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, оиланинг тарбиявий- таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Фотокўргазма 2023-йил 11-мартга қадар давом этади.

Тадбирда таъкидланганидек, кейинги йилларда архив ҳужжатлари, айниқса тарихий фотоҳужжатларга бўлган эътибор, илмий тадқиқотчилар ҳамда оддий фуқароларнинг қизиқиши ортиб бормоқда. Ўтган йили ташкил этилган мазкур фотокўргазмада 150 дан зиёд тарихий фотосуратлар намойиш этилган бўлса, бу йилги анъанавий фотокўргазмада 200 дан ортиқ фотосуратлар тарихий даврларга бўлинган ҳолда намойиш этилмоқда. Кўргазмага тақдим этилган ҳар бир фотосурат ўзига алоҳида жалб этгани ҳолда, ўша давр маданияти, ижтимоий мавқейини, тарихи ва келажагини кўрсатиб турибди. Айниқса фидоий ўқитувчиларнинг. Ўзбекистон Қаҳрамон аёлларининг фотосуратлари зал тўридан ўрин олган. Илк мактаб таълими, ўтмишда аёлларга таълим бериш тарихи, яқин ўтмишда аёлларнинг социал ҳаракати, мустақиллик йилларида аёллар фотосуратлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Тадбирда сўзга чиққанлар кейинги йилларда архив соҳасида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотларнинг бориши ҳақида сўз юритиб, архивчилар меҳнатини эътироф этишди. Тадбир очилишида иштирок этган таниқли ижодкор ва журналистларга, илмий тадқиқотчиларга фотокўргазмада илк намойиш этилаётган 40 дан зиёд фотосуратларнинг асл ҳолати, воқеликнинг жой манзили, архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби, аннотацияларининг тайёрланиши ҳақида тушунтиришлар берилди.

Иштирокчилар, кўргазма ҳақида ўз фикрларида ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини кўрсатишга қаратилган фотокўргазмалар ташкил этиш ҳақида таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир якунида ташкил этилган фотокўргазма жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин- қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, оиланинг тарбиявий- таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Фотокўргазма 2023 йил 11 мартга қадар давом этади.

 

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер