Ўзбекистон, Хитой, Россия ва Беларусь нотариал идоралари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Фото: "Халқ сўзи"
Жорий йилнинг 19-21 декабрь кунлари “Бир макон, бир йўл” ташаббусини биргаликда ривожлантириш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Харбин шаҳрида “Шимолий-Шарқий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё минтақаларида халқаро иқтисодий савдо алоқалари ва юридик хизматлар ҳамкорлиги” мавзусидаги халқаро форум бўлиб ўтмоқда.
Мазкур халқаро форумда Хитой ҳукумати вакиллари, тадбиркорлар, Хитой, Ўзбекистон, Россия, Беларусь давлатлари нотариат тизими ҳамда юридик хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари иштирок этишмоқда.
Тадбир доирасида Хитой нотариуслари ассоциацияси, Ўзбекистон Нотариал палатаси, Россия федерал нотариал палатаси ва Беларусь нотариал палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида нотариал тизимлар ўртасида ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, томонларнинг илғор тажрибасидан фойдаланган ҳолда соҳани такомиллаштириш режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг