Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Ғафуров Уйғун Тўлқинович лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Ғафуров Уйғун Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимидан озод этилган, бунга унинг бошқа ишга ўтаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Манбага кўра, Ғафуровнинг ўрнига кеча, 4- декабрь куни Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг