Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова 83 ёшида вафот этди
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон халқ артисти 22 март куни Марям Ихтиёрова 83 ёшида вафот этди. У шу вақтга қадар Муқимий номидаги давлат мусиқали драма театри актрисаси сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Марям Ихтиёрова 1939 йил 21 апрель санасида Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида туғилган. Марям Ихтиёрова 1957 йили Тошкентда театр ва рассомчилик санъати олийгоҳига қабул қилинган. Актриса ўз фаолиятини 1959 йилдан Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида бошлаган. Марям Ихтиёрова ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида кўплаб спектакль ва фильмларда иштирок этган. Шунингдек у турли радио эшиттиришлар ва ҳажвий телекўрсатувларда ҳам мунтазам қатнашган.
Кўп йиллик фаолияти орқали Марям Ихтиёрова «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 1997 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» каби унвонлар ҳамда 2016 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг