Ўзбекистон карлар жамияти аъзолари учун байрам тадбири ташкил этилди

18:20 05 Январь 2024 Жамият
699 0

Фото: "Халқ сўзи"

Ўзбекистон карлар жамияти ташкил топганлигининг 95 йиллиги муносабати билан Қумқўрғон туманида “Жаннат боғи” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон карлар жамияти президенти Гўзал Шодиева, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Тоғаев, туман ҳокимининг ўринбосари Нормўмин Алланазаров ва вилоятнинг барча туманларидан 670 нафар карлар жамияти аъзолари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ногиронлиги бўлган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлиги меҳрга, эътиборга муҳтож инсонлар ҳаётида жуда катта ўзгариш бўлаётганини таъкидлашди.

Тадбир сўнггида байрам муносабати билан барча карлар жамияти аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер