Ўзбекистон ҳудудининг сейсмик харитаси ишлаб чиқилмоқда
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Моҳира Жуманова маълум қилди.
«Сейсмоген зоналарнинг сейсмологик ва сейсмотектоник потенциалини баҳолаш методикасини такомиллаштириш асосида Марказий Ўзбекистон ҳудудининг мукаммал сейсмик районлаштириш харитаси ишлаб чиқилмоқда», деди у.
Иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича Жамғарма ташкил этилди, илмий тадқиқотларга 150 млн сўмгача грантлар ажратилади
Президент қарори (https://lex.uz/docs/4921695) билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма март ойи бошида илмий тадқиқотларга 150 млн сўмгача грантлар ажратиш бўйича танлов эълон қилди.
Танлов шартларидан ўтган лойиҳалар бир йил мобайнида, яъни, 2021 йил май ойидан 2022 йил май ойига қадар Жамғарма ҳисобидан молиялаштирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг