Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон ва Тожикистон...

15:20 07 Ноябрь 2018 Спорт
1585 0
Иллюстратив фото

Футбол бўйича 2020 йил олимпия терма жамоалари ўртасида Таиландда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон терма жамоалари билан бирга “F” гуруҳидан жой олди. Мазкур гуруҳ жамоалари ўртасидаги саралаш баҳслари келаси йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтказилади.

Мусобақа регламентига кўра, саралаш баҳслари Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган ҳолда ўтказилади. Ҳар икки минтақадаги гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган жами 11 та терма жамоалар Осиё чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Шунингдек, энг яхши натижа қайд этган 4 та иккинчи ўрин соҳиблари ҳам мусобақа иштирокчилари сафидан жой олади. Таиланд эса мусобақа мезбони сифатида Осиё чемпионатида иштирок этади.

Осиё чемпионатида 1-3 ўринни қўлга киритган терма жамоалар 2020 йил Токиода ўтказиладиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер