Ўзбекистон — Греция ҳамкорлигига 30 йил тўлди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати
Бугун, 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Греция Республикаси Ташқи ишлар вазири Никос Дендиас икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро табрик алмашдилар.
Абдулазиз Камилов мактубида томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш учун етарли салоҳиятга эга экани қайд этилган.
Ўзаро ишончга асосланган Ўзбекистон – Греция шериклиги икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида барча соҳаларда янада мустаҳкамланишига ишонч билдирилди.
Ўз навбатида Никос Дендиас сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Греция Ўзбекистон билан халқаро тузилмалар доирасида, шунингдек, Европа Иттифоқи йўналишида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлифи маълум қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг