Ўзбекистон “Global Robot Cluster” ташкилотига аъзо бўлди
Яқинда Корея Республикасида бўлиб ўтган Халқаро робототехника бизнес форумида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Global Robot Forum ҳар йиллик халқаро робототехника тадбири бўлиб, унда етакчи робототехника кластерлари ва уюшмалари иштирок этади. Бу галги йиғинда Осиё, Европа ва Океаниянинг 15га яқин мамлакатларидан келган 400 нафардан ортиқ вакиллар қатнашди.
Форум доирасида иштирокчи-мамлакатларнинг робототехника соҳасидаги ҳозирги ҳолати, ривожланиш истиқболлари ва келгуси режалари билан танишилди, робототехника жамиятлари, университет ва тадқиқот марказлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
Ўзбекистон делегацияси Корея Республикасининг автомобиль ва робототехника соҳасида энг юқори ўринларда турувчи компанияларидан бири “Hyundai Robotics” компаниясида бўлиб, ушбу компаниянинг бошқарув тизими ва ишлаш механизми билан танишди.
Форумда Ўзбекистон “Global Robot Cluster” ташкилотига 11-аъзо давлат бўлиб қабул қилинди ва ушбу ташкилот томонидан 2020 йил июль ойида Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ўтказиладиган “Innoprom” кўргазмасига таклиф этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг