Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресси якунланди
Бугун миллий футбол марказида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресси ташкил этилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Конгресс кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди:
- Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2025-йил 22-февралда ўтказилган Навбатдан ташқари Конгресс баённомасини тасдиқлаш.
- Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2025-йил молиявий кўрсаткичларини текшириш бўйича аудиторлик ҳисоботини тасдиқлаш.
- Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2025-йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
Конгресс якунида ассоциациянинг юқори лавозимларига сайлов бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президент лавозимига Баҳодир Қурбонов қайта сайланди.
Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти лавозимида Равшан Эрматов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимида эса Одилжон Аҳмедов ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг