Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспортларни расмийлаштириш ДХМда ҳам амалга оширилади

00:16 06 Январь 2022 Жамият
1169 0

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб айрим ДХМда бир қатор хизматлар кўрсатилади, дея хабар берди Давлат хизматлари агентлиги.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспортларни расмийлаштириш ва бериш Давлат хизматлари марказларида амалга оширилади. 2022 йил охирига қадар барча марказларда имконият яратиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, паспорт бериш учун давлат божи 1 та базавий ҳисоб-китоб қийматига ёки 270 000 сўмга камайди. Илгари 324 000 сўм эди. Паспорт расмийлаштириш хизматлари рўйхатга олинган фуқаронинг қайси ҳудудидан қатъи назар тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер